• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқаро захиралар Ўзбекистоннинг 11,3 ойлик импортини қоплашга етади — Марказий банк 

    2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон халқаро захиралари ҳажми мамлакатнинг 11,3 ойлик импортини қоплашга етади. Бу минимал талаб этиладиган кўрсаткичдан қарийб 4 баробарга юқори дегани. 

    Фото: Bloomberg

    Марказий банк ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқаро захираларига доир тарқалаётган хабарлар юзасидан муносабат билдирди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон халқаро захиралари таркибида Марказий банк маблағларидан ташқари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳам мавжуд. Халқаро стандартларга кўра, улардан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу ташкилотлар ихтиёрида бўлади ва Марказий банк томонидан оператив бошқарилади.

    Инфографика: Марказий банк
    “Халқаро захиралар ҳажми 2017 йил билан солиштирилганда 9,3 миллиард доллар ёки 35,3 фоизга ошган бўлиб, бу ҳолат 2017—2022 йиллар мобайнида халқаро захиралар таркибидаги монетар олтин ҳажмининг 67 тоннага ортгани ҳамда олтин нархининг 2017 йил бошидаги 1 159,1 доллардан 2022 йил якунига 1 812,4 долларгача кўтарилиши билан изоҳланади. Бунда халқаро захиралар ҳажмига олтин нархи ўзгаришининг таъсири 6,9 миллиард долларни ташкил қилди. Натижада халқаро захираларнинг таркибида монетар олтиннинг улуши 2017 йилга нисбатан 46 фоиздан 2023 йил 1 январь ҳолатига 64 фоизгача ошди ва мос равишда валюта маблағлари улуши 53 фоиздан 36 фоизга камайди”, — дейилади манба ахборотида.

    Марказий банкка кўра, Ўзбекистон халқаро захиралари ҳажми халқаро амалиётда захираларнинг етарлилигини баҳолашда қўлланиладиган кўрсаткичларнинг минимал талабларига тўлиқ жавоб беради.

    “Жумладан, халқаро захираларнинг кенг маънодаги пул массасига нисбати 2023 йил 1 июль ҳолатига 204 фоизни ташкил қилган бўлиб, 20 фоизлик минимал талабдан 10 баробар кўпдир”.
    Инфографика: Марказий банк

    Республикага импорт ҳажми 2017 йилда 14 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 30 миллиард долларга етган, яъни ўсиш 2,1 баробарни ташкил қилган. 2021-2022 йилларда ЯИМ номинал ҳажмида 20-22 фоизлик ўсиш кузатилган бўлса, импорт ҳажмида ҳам шунга мос равишда 20-21 фоизлик ўсиш суръатлари қайд этилган.

    “Импорт ҳажмининг юқори суръатларда ошиб бориши шароитида халқаро захираларнинг уларга бўлган нисбатининг пасайиши, 2023 йил 1 июль ҳолатига халқаро захираларни 11,3 ойлик импортни қоплашга етадиган даражада шакллантирувчи омиллар бўлган. Бу эса минимал талаб этиладиган кўрсаткичдан қарийб 4 баробарга юқоридир”, — дейилади регулятор ахбортида.

    Муносабатда шунингдек, мавжуд халқаро захиралар Ўзбекистоннинг 2023 йил давомида сўндирилиши кутилаётган қисқа муддатли ташқи қарзларини тўлиқ қоплайди.

    Инфографика: Марказий банк

    Ташқи савдо бўйича асосий ҳамкор мамлакатлар кўрсаткичлари билан солиштирганда Ўзбекистон халқаро захираларининг ЯИМдаги улуши нисбатан юқори даражада шаклланган. Жумладан, Ўзбекистонда халқаро захираларнинг ЯИМга нисбати 44 фоизни ташкил қилади.

    Аввалроқ Марказий банк Ўзбекистон халқаро олтин-валюта захиралари 2023 йил бошидан 1 июлгача 2 миллиард долларга камайиб, 33,7 миллард долларни ташкил этаётганини маълум қилган. 

    15.07.2023, 19:50   Изоҳ (1)   10330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5560480524@telegram.org / 17.07.2023, 19:50

      Bir chet el qushigini ulashganga 3 yıl.butun millatning moli mulkini yurtini dinini sotgan sotqin hoinlarga mukofot aynı "adolatdandir"Amir Temur bobomiz kurbanda edi...

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Она иши учун қонунан жавоб беради, аммо икки боланинг руҳияти мажруҳ бўлмади, деб ким кафил бўлолади?” — Самарқанд ИИБ бошлиғи икки боласини калтаклаган аёл ҳақид...

    15.07.2023, 17:27

    Чирчиқ давлат педагогика университетида янги ўқув йили учун кундузги таълим шаклига 2165 та квота ажратилди

    15.07.2023, 15:55

    Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган шахслар ишлаши тақиқланган фаолият турлари рўйхати тасдиқланди. Улар орасида новвойлик ҳам бор

    15.07.2023, 15:35

    Ерда сўнгги 40 йил ичида энг иссиқ ҳарорат кузатилган йиллар маълум қилинди

    15.07.2023, 15:29

    Ўзбекистонда келгуси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    15.07.2023, 14:58

    Бўстонлиқ туманида 64 ёшли аёл эҳтиётсизлик оқибатида шаршара яқинида йиқилиб тушди

    15.07.2023, 14:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.