Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги шаршара яқинида йиқилиб тушган аёлга ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 14 июль куни соат 12:30 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ тумани “Оқтош” МФЙ ҳудуди “Қорақия” тоғидаги шаршара яқинида дам олиш учун борган 64 ёшли аёл ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, тан жароҳати олгани ва шу сабабли юра олмаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Зудлик билан Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар томонидан аёл хавфсиз жойга олиб туширилган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Айни вақтда аёлнинг умумий аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Бир неча кун олдин Наманган вилоятида осма канат ҳаракат вақтида тўхтаб қолиб, фуқаролар унда қолиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Канатда қолиб кетган фуқаролар арқон ёрдамида тушириб олинган.
Изоҳ (0)