Бернарду Сильва фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчи.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, каталонияликлар яна бир бор “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси трансферини амалга оширишга ҳаракат қилади.
Футболчининг агенти Жорже Мендеш мижозини “кўк-анорранглилар” раҳбариятига таклиф қилди, клуб президенти Хоан Лапорта ва бош мураббий Хави ҳам ушбу трансферга қизиқмоқда.
Хавбекнинг ўзи ҳам “Барселона”га ўтмоқчи. Ярим ҳимоячи каталонияликларнинг таклифини кутган ҳолда, бошқа клубларга рад жавобини бермоқда.
Бернардуга Саудия клублари ва “ПСЖ” қизиқиш билдирмоқда.
Сильва ўтган мавсум АПЛда 34 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)