Японияда қаттиқ ёқилғи двигателига эга Epsilon S ракетаси синови пайтида портлаш содир бўлди.
Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги маълумотларига кўра, портлаш Акита префектурасидаги полигонда Epsilon S кичик ракетасининг иккинчи поғонаси двигателини синовдан ўтказиш вақтида содир бўлган. Ҳодиса синов бошланганидан тахминан бир дақиқа ўтиб юз берган.
Epsilon ракетаси
Япониянинг қаттиқ ёқилғи двигателига эга Epsilon ракетаси биринчи марта 2013 йилда учирилган. Шундан сўнг, Япония 2016, 2018, 2019 ва 2021 йилларда яна бешта муваффақиятли парвозни амалга оширган.
Бироқ 2022 йилнинг октябрь ойида ўтказилган Epsilon-6 синови муваффақиятсиз якунланган. Ракетани Ердан келган сигнал билан йўқ қилишга тўғри келган.
Epsilon S — такомиллаштирилган дизайнга эга янги модел бўлиб, 2024 йилгача Epsilon ўрнини босиши керак. Япония кичик ракеталардан тижорат мақсадларида, хусусан, орбитага ривожланаётган мамлакатлар сунъий йўлдошларини олиб чиқишда фойдаланишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)