Вазирлар Маҳкамасининг “Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланиши ходимнинг ёзма розилигига асосан қуйидаги ҳолларда мумкин:
- ходим ёки унинг оиласи истеъмоли учун иш берувчи томонидан ишлаб чиқарилган ва етиштирилган озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;
- ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда кўмаклашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй хизматчиларига озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш.
Шунингдек, иш ҳақини натура шаклида тўлаш шарти ходимнинг розилиги асосида у билан тузиладиган меҳнат шартномасида кўрсатилади. Бунда иш ҳақининг натура шаклидаги умумий суммаси 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ходимнинг ёзма розилигидан қатъи назар унинг иш ҳақидан:
- 50 фоизгача миқдорда ушлаб қолинса – ходимга натура шаклида тўланадиган иш ҳақининг умумий суммаси 10 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас;
- 50 фоиздан ортиқ миқдорда ушлаб қолинса – ходимга иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади.
Иш ҳақини натура шаклида тўлашда қуйидагилар тақиқланади:
- ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонунчиликда Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлганда, иш ҳақини натура шаклида тўлаш;
- қишлоқ хўжалиги товар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотларнинг нархини уларнинг таннархидан юқори белгилаш;
- алкогол, тамаки маҳсулотлари, дори воситалари, каннабис ўсимлиги ҳамда қонунчиликда реализация қилиш (бериш) тақиқланган ўсимлик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳисоб-китоб қилиш;
- уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан тақдим этилаётган озиқ-овқатлар нархини ва уй-жойдан вақтинча фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда белгилаш.
Изоҳ (2)
Qanchalar siyosiy tus berib uni gullar bilan bezatma u baribir asl mohiyatini yo'qotmaydi.
Komunizimga hush kelibsiz!!!
Ishxona bir yilda bir marta beradigan kartoshka, piyozni yaxshisini bermaydiku. Oylikka qilsa bilmadim endi to'g'ri mollarga beramizm shekilli. Kim o'ylab topadi shunday qonunlarni. Menimcha vazirlik dehqonchilik bilan shug'ullanmoqchi, yo kimdurlar boyimoqchi. Xalq bilan hisoblashilmaydi, hech kimni ishi yo'q.