Raab Collection АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольннинг фуқаролар уруши (1861—1865) даврида ёзган нашр этилмаган мактубини Пенсилванияда 85 минг долларга сотди, деб ёзди The New York Times.
Бунгача мактуб 100 йилдан ортиқ шахсий коллекцияда бўлган, 2023 йил бошида у Рааб коллекцияси томонидан сотиб олинган, 5 июль, чоршанба куни эса АҚШ жануби-шарқидаги бошқа хусусий коллекциячига сотилган.
Мактуб Авраам Линкольн томонидан 1861 йил 19 августда ёзилган. Raab Collection директори таъкидлаганидек, бу “фуқаролар уруши бошида президентнинг фикрлари билан танишиш” имконини беради.
Изоҳ (0)