Туркия Брюсселда бўлиб ўтадиган муҳим йиғилиш олдидан агар Стокгольм Анқара билан келишувларни амалга ошириш бўйича чоралар кўрмаса, Швециянинг НАТОга аъзолигини маъқулламаслигини маълум қилди, деб хабар берди ТGRТ Haber.
“Бугун Брюсселда НАТО етакчилари саммити олдидан энг муҳим йиғилиш бўлиб ўтади. Туркия, Швеция ва Финляндия ташқи ишлар вазирлари ва разведка идоралари раҳбарлари юқори даражадаги учрашув ўтказади.
Швеция ҳозирча Туркия кутаётган қадамларни ташламади. 1 июнь куни Швеция терроризмга қарши қарор қабул қилган бўлса-да, Стокгольм Анқара талабига кўра КIP ва FЕТÖ террористларини (Туркияда тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси ва Фатҳуллоҳ Гулен ташкилоти) экстрадиция қилмади. Туркия агар Швеция бу чораларни кўрмаса, мамлакатнинг НАТОга аъзолигини маъқулламаслигини очиқ-ойдин маълум қилди”, — дея маълум қилди ТGRТ Haber телеканали.
Учрашувда Туркиядан ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, Миллий разведка ташкилоти (MIT) раҳбари Иброҳим Калин ва президент маслаҳатчиси Акиф Чағатай Килич иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)