Тошкент вилоятида йил бошидан буён — ўтган олти ойда 20 мингдан ортиқ пиёда қоида бузгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент вилоятида пиёдалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида автомобиль йўлларида ўтган 6 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузган 21 546 нафар пиёдага маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида (ҳозирги кунда 110 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Изоҳ (0)