Тошкент шаҳрида 6 июлдан бошлаб янги йўналишда автобус ҳаракати йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2023 йил 6 июль кунидан бошлаб, 130-сонли Олчазор маҳалласи—Food city савдо маркази автобус йўналишида 11 та Yutong русумли автобус ҳаракати йўлга қўйилади.
Шунингдек, 99-сонли Сувсоз мавзеси—Фарход бозори йўналишига қўшимча 2 та ва 146-сонли Чинни бозори—Чорсу савдо маркази автобус йўналишига қўшимча 4 та Yutong русумли автобус бириктирилишини маълум қилинди.
Изоҳ (0)