“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал”га ўтса, чап қанотдан бошқа исталган нуқтада тўп суриши мумкин бўлади.
AS нашрининг хабарига кўра, Мадрид клуби Винисиус Жуниорнинг жамоадаги ўрнини ҳурмат қилади. Шу сабабдан “қаймоқранглилар” Мбаппе билан шартнома имзоласа, чап қанот ҳужумидан бошқа исталган нуқтада ўйнаши мумкин бўлади, у позиция Винисиус Жуниор учун ажратилган.
2022 йилнинг кузида бразилиялик футболчи “Реал” билан 2027 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолагани маълум бўлганди. Винисиуснинг товон пули 1 миллиард евро этиб белгиланган. Бироқ “Реал” ушбу битимни расман эълон қилмаган.
Винисиус Жуниор 2022/23 йилги мавсум Ла Лигада 33 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Маълумот учун, мадридликлар Килиан Мбаппе учун 200+20 миллион евро таклиф қилган, бироқ парижликлар 250+50 миллион евро талаб қилганди. Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳам франциялик футболчи учун курашга киришгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)