• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада экспертиза хулосасини ижобий қилиш эвазига 2 млн сўм пора сўраган шифокорга суд ҳукми ўқилди

    Фарғонада экспертиза хулосасини ижобий қилиш эвазига 2 миллион сўм пора сўраган шифокорга суд ҳукми ўқилди, деб хабар беради ЎзА.

    Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида давлат муассасасининг мансабдор шахси ўзига берилган наркология экспертизаларини ўтказиш ва хулосалар бериш, экспертиза ўтказилишини назорат қилиш каби ваколатлардан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан бойлик орттирмоқчи бўлган.

    Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси Ғ.А.нинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича фуқаро Х.А.га нисбатан чиқарилган қарорга асосан судга оид наркология экспертизаси тайинланган. Шифокор Н.А. ўз хизмат ваколатидан келиб чиқиб, суд наркология экспертизасидан ўтиш мақсадида келган Х.А.ни экспертиза кўригидан ўтказиб, уни гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилишга ружу қўйганини, унга нисбатан мажбурий тиббий даволанишга муҳтожлиги ҳақида хулоса берилишини, агарда 2 миллион сўм пул берса экспертиза хулосасини ижобий ҳал қилиб беришини айтган.

    Шундан кейин Х.А. томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган аризага асосан шифокор-нарколог хизмат хонасида кимёвий ишлов берилган 1,5 миллион сўмни олган вақтида ушланган.

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Мазкур жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилиб, судланувчи Н.А.га Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан айбли деб топилиб, икки йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳамда Жиноят Кодексининг 57-моддаси қўлланиб, 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Суд ҳукмидан норози бўлиб ёзган шифокор аёлнинг апелляция шикояти Фарғона вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, суднинг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.  

    Шифокорлар билан боғлиқ порахўрлик ҳолатлари

    2022 йил январда Бухорода шифокор фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига ундан 1 000 доллар пора олаётганда ушланган эди. Бухорода шундай ҳолат 2021 йилнинг октябрида ҳам юз берганди. Шаҳардаги 3-сон поликлиника бош шифокори фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига аёлдан 600 АҚШ доллари олаётганида қўлга олинган.

    Ўша йилнинг декабрида Ромитан туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиникада фаолият юритиб келаётган шифокор ногиронлик нафақасини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 500 АҚШ доллари олганида ушланганди.

    2022 йилнинг февралида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош шифокори 2 минг доллар билан қўлга тушганди. 

    05.07.2023, 15:11   Изоҳ (0)   4203
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нега 500 минг сўм пора олган шифокор 5 йилга қамалди-ю, давлат мулкини ўзлаштирган ҳокимга уй қамоғи берилди? Адлия вазири муҳокамаларга сабаб бўлган фикрига тушун...

    31.03.2023, 14:15

    Сирдарёда 49 ёшли аёл бир буйрагини укасига берди 

    05.07.2023, 14:59

    Ўзбекистонда олти ойда 2,2 минг гектардан ортиқ ер ўзбошимчалик билан эгаллангани аниқланди

    05.07.2023, 14:31

    Ўзбекистонда июнь ойи Ўрта Осиё иқлими учун ҳам жуда иссиқ бўлди

    05.07.2023, 14:19

    Мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади

    05.07.2023, 14:01

    Миграция агентлиги хорижга ишлашга кетмоқчи бўлган фуқароларни огоҳлантирди

    05.07.2023, 12:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.