Мета компанияси асоси Instagram'да бўлган янги сервисни ишга туширмоқда, деб хабар берди BBC.
Threads деб номланган сервис функцияси жиҳатидан Twitter'га ўхшайди. Унда қисқа матнли хабарларни алмашиш, уларга лайк босиш ёки коммент ёзиш мумкин бўлади.
Дастур ActivityPub (ижтимоий тармоқларни мослаштиришга ёрдам берадиган технология) билан бирлаштирилган. Бу фойдаланувчиларга ўз аккаунтлари ва обуначиларни ActivityPub'ни қўллаб-қувватлайдиган бошқа дастурларга ўтказиш имконини беради.
Кўпчилик таниқли шахслар янги дастурга аллақачон қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида: ДЖ Слиме, Опра Уинфри ва Далай Лама бор. Дастурни 6 июлдан бошлаб AppStore'да юклаб олиш мумкин бўлади.
Ўтган ҳафта Twitter фойдаланувчиларнинг кунига ўқиши мумкин бўлган твитлар сонини вақтинча чеклаган эди.
Эндиликда оддий аккаунтга эга фойдаланувчилар кунига 1000 тадан кўп бўлмаган хабарларни ўқий олади. Янги аккаунтлар учун лимит кунига 500 та твит бўлади. Верификация белгисига (“Кўк галочка”) эгалар учун бу кўрсаткич 10 мингта хабарни ташкил қилади.
“Кўк белги”ни сотиб олиш ойига 8 доллар, iPhone фойдаланувчилари учун эса 11 доллар туради.
Бу ўзгариш кўплаб фойдаланувчиларнинг танқидига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)