Тошкент шаҳар Олмазор ва Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида ҳамда Тошкент туманининг баъзи ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 2 июль куни Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим кўчаларида электр энергияси соат тонгги 00:00 дан 07:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади. Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 110 кВ бўлган электр узатиш кабел тармоғининг юқори кучланишли электр узатиш ҳаво тармоғидаги темир таянч устунларига электр қурилмаларни ўрнатиш ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида:
- Олмазор туманининг — “Иброҳим ота” МФЙ, “Чуқурсой” МФЙ, “Аҳил” МФЙ, “Мояриқ” МФЙларида аҳоли хонадонлари ҳамда Жоме мавзесининг тадбиркорлик субъектлари;
- Юнусобод туманининг — “Ҳасанбой” МФЙ, “Катта Ҳасанбой” МФЙ, “Шарқ ҳақиқати” МФЙ, “Туркистон” МФЙ, “Йўлариқ” МФЙ, “Акбаробод” МФЙ, “Тикланиш” МФЙ, “Астробод” МФЙ, “Ҳамкоробод” МФЙ, “Исломобод” МФЙ, “Собиробод” МФЙ, “Нурмакон” МФЙ, “Мингчинор” МФЙларининг қисман кўчалари ва иссиқлик маркази вақтинчалик электр таъминотидан ажратилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)