ДХХ кўп қаватли уй қурмоқчи бўлган тадбиркордан 300 минг АҚШ доллари талаб қилган ДУК ходимини қўлга олди.
Маълум қилинишича, “Yunusobod business city” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси” ДУК ходими мазкур марказда кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди.
“Yunusobod business city” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси ҳамда тадбиркор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, марказ ҳудудидаги эски уйларни бузиш ва қурилиш учун жой тайёрлаш мақсадида аввалроқ тадбиркор томонидан дирекция ҳисобига 22 миллиард сўм миқдоридаги инвестиция маблағи ўтказиб берилган.
Лекин шунга қарамасдан дирекция ходими ҳужжатларни расмийлаштиришни ортга суриб, ушбу масалани ижобий ҳал қилиб бериш учун пул талаб қилган.
Изоҳ (0)