Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ҳарбий техникаларда Россияга ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлиб тургани, аммо вазият ўзгаргани учун боришдан қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мудофаа вазирлиги мазкур хабарларни инкор этди.
Қайд этилишича, мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тасвирланган видеода шу йилнинг март ойида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ватанпарварлик фестивалига жалб этилган техникалар акс этган.
Мудофаа доктринасига кўра, Ўзбекистоннинг мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади.
Изоҳ (0)