Калифорниядаги Сан-Антонио халқаро аэропорти ходими Delta Airlines авиакомпанияси самолёти двигатели тортиб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда якшанба куни Fox News хабар берди.
Воқеа жума куни кечки пайт содир бўлган. Лос-Анжелесдан учиб келган самолёт битта двигатели ишлаётган ҳолда қўнганда, бахтсиз тасодиф туфайли аэропорт ходими ўша ерда ишлаётган бўлган. У Unifi Aviation ҳаво кемаларига хизмат кўрсатувчи компанияга ёлланган ходим бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунга ўхшаш ҳодиса 2022 йил 31 декабрда, Алабама штатидаги Монтгомери аэропорти ходими 34 ёшли Кортни Эдвардс билан содир бўлганди.
Июнь ойида АҚШ Меҳнат хавфсизлиги бошқармаси рейсни амалга оширган American Airlines шўба корхонаси Piedmont Airlines марҳумнинг оиласига 15 минг доллардан ортиқ товон пули тўлаши керак деган қарорга келди.
Изоҳ (0)