Гонконгда Cathay Pacific авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти шасси ёрилиши оқибатида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Воқеа натижасида 18 киши жароҳатланган.
Гонконг—Лос-Анжелес йўналиши бўйлаб ҳаракатланган Boeing 777-300 самолёти Гонконг аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида самолётнинг қўниш мосламаларидан бири ҳаддан ташқари қизиб кетган ва шасси ёрилган. Шундан сўнг экипаж аэропортга қайтишга қарор қилди.
Қўнгандан сўнг экипаж аъзолари қутқарув трапларини ишга туширишган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, йўловчиларнинг 18 нафари эвакуация вақтида тан жароҳатлари олган. Жами беш эркак ва 13 нафар аёл касалхонага етказилган. Қолган йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган. Лайнер бортида жами 300 га яқин одам бўлгани хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)