АҚШнинг Монтана штатида нефть маҳсулотлари бўлган бир неча вагон дарёга қулаб тушди. Ҳодиса юк поезди кўприк устидан ўтаётганда рўй берган, кўприк оғир юкни кўтара олмаган.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат агентлиги воқеа жойидан олинган суратларни эълон қилди. Еллоустоун ва Стиллватер дарёларининг маълум қисмига ўтиш йўллари ёпилган.
“Потенциал ифлосланиш туфайли аҳоли дарёдан узоқроқ юриши зарур”, деб огоҳлантирди Монтана Балиқлар, ўрмонлар ва боғлар ресурслари бошқармаси.
Жорий йилнинг 21 июнь куни Тунисда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши натижасида икки киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)