АҚШнинг Миссури штати Канзас-Сити шаҳридаги автотураргоҳда содир бўлган отишмада камида уч киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда ABC округ шерифига таяниб.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 04:30 атрофида содир бўлган. Отишма қурбонлари икки аёл ва бир эркак экани хабар қилинмоқда. Қолган жабрланганлар ҳаётига хавф туғдирмайдиган жароҳатлар билан шифохоналарга етказилган.
Ҳозирча бу воқеага алоқадор бўлганлар қўлга олингани ҳақида маълумот йўқ. Полиция жиноятчини қидирмоқда ва унинг мотивларини аниқламоқда.
6 июнь куни АҚШнинг Виржиния штатида қуролланган шахс Монро боғида битирув маросимига йиғилган одамларга қарата ўқ узган. Отишма натижасида икки киши ҳалок бўлган, беш киши яраланган.
Изоҳ (0)