Исроилнинг “Рафаэл” мудофаа концерни сўнгги уч йил давомида ишлаб чиқилган янги SkySonic ракетасини тақдим этди.
Ишлаб чиқувчи компаниянинг хабар қилишича, мазкур “тутиб олувчи ”ракета товушдан 10 баробар тезроқ учадиган ракеталарни зарарсизлантиришга қодир.
Исроил павильонидаги кўргазмада турли ҳаво мудофаа тизимлари, ракеталар, радарлар, дронлар, огоҳлантириш тизимлари ҳам намойиш этилади. Шунингдек, Aeronautics Defense Systems томонидан тақдим этилган Orbiter 5 разведка дрони ҳам мутахассисларда қизиқиш уйғотмоқда. Бу дрон концерннинг сўнгги ишланмаларидан биридир.
“Эроннинг уринишларига жавобан Исроил ўз мудофаасини мустаҳкамламоқда, Эрон катта ядровий мамлакат бўлиб қолишининг олдини олиш учун барча воситаларни ишга солмоқда”, — деди Исроил мудофаа вазири Ёава Галанта.
Изоҳ (0)