• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Осмондан узун белги кўринди, кимдир йиқилди. Кейин билсак, жиянимни яшин урган экан”. Пахтаободда 17 ёшли йигитнинг ўлими ҳақида

    Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида 19 июнь куни фермер хўжалигига қарашли дала майдонида ишлаётган икки кишини чақмоқ ургани, бир киши вафот этгани хабар қилинганди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг ҳолат юзасидан қўшимча қилишича, вазият юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Дарё” мухбири мазкур воқеани ўрганиш мақсадида Пахтаобод туманида бўлди.

    Чақмоқ чақишидан жабрланган 15 ёшли қизнинг отаси Абдурасул Қодировнинг айтишича, ўша куни у турмуш ўртоғи ва қизи билан биргаликда пахта чопиққа чиққан.

    Абдурасул Қодиров.
    Фото: “Дарё”

    “Қизим уч йилдан бери фермер даласида ишлайди. Мен ҳам соғлиғим яхши бўлган пайтда аёлим билан тирикчилик қилиб, ўша далаларда кетмон чопаман. Тирикчилигимиз шу. Ҳар йили фермерлардан ер олиб, баҳордан кузгача ишлаймиз. Ўша куни доимгидек иш вақтида, тахминан 06:30—07:00 лар атрофида қизим ва онаси бизга ажратилган ерни чопиш учун уйдан чиқиб кетишганди. Ўлган боланинг онаси ва аёлим бир-бирига қарашиб, ишлаётган бўлган. Чақмоқ чақиб, қизим ва ўша болани ургач, хотиним бақирган. Унга ҳам озгина тегган, шекилли, учиб кетган. Ўзига келиб, ўрнидан туриб, ҳаммани ёрдамга чақирган. Атрофдаги ёнғоқ ва шоли экаётганларнинг ҳаммаси югуриб келиб, ёрдам берган. Боланинг яқинлари уни тез ёрдамга олиб келгунга қадар унинг жони узилиб бўлган экан. Қизимни бир оздан кейин аяси ва бошқалар олиб келишди. Қизимнинг ёнига борганимда унинг ҳолати ёмон эди. Бир кун тумандаги шифохонада ётди, кейин вилоят шифохонасига ўтказишди”, — дейди қизнинг отаси Абдурасул Қодиров.

    Воқеа жойи.
    Фото: “Дарё”

    Чақмоқ уриши оқибатида вафот этган Бахтиёр Соҳибжоновнинг келинойиси Феруза Йўлдошеванинг айтишича, у ўша куни воқеа юз берган жойдан сал узоқроқда бўлган.

    Феруза Йўлдошева.
    Фото: “Дарё”

    “Улар сал узоқроқда эди. Далада иш қилаётгандик. Уларга яқинлашганимда осмондан чарсиллаган узун белги тушди, кимдир йиқилди. Узоқроқда бўлганим учун кимлигини билмай қолдим. Кейин билсак, ўзимнинг жияним экан. Жиян вафот этди”, — дейди Феруза Йўлдошева.

    Воқеа жойи.
    Фото: “Дарё”

    Йигит ва қизни яшин урган пайтда воқеа жойида учинчи шахс ҳам бўлган.

    Чақмоқ уришидан жароҳат олган қизнинг онаси Наргиза Исмонованинг айтишича, ҳаво ўзгаргач болаларига кетмонни ташланг, деган ва қайтишга тараддудланган. Бироқ қисқа муддат ичида юз берган чақмоқ йигит ва қизни икки томонга улоқтирган.

    Воқеа жойи.
    Фото: “Дарё”

    “10—15 йилдан буён шу ‘Дўстлик’ фермер хўжалигида ишлайман. Тирикчилигимиз асосан шу. Икки-уч йилдан бери иккита фермер хўжалигидан ризқимизни терамиз. Бу йил битта фермердан бир, иккинчисидан 2,5 гектар ер олганмиз. 19 июнь куни эрталаб соат 06:00—07:00 атрофида битта Damas’да учаламиз далага келдик. Озгина иш қилганимиздан кейин соат 08:00 да ҳаво ўзгариб, тўпалон бўлди. Момақалдироқ гумбурлади. Шундан кейин болаларга кетмонни ташлашлари кераклигини айтиб, кетамиз, дедим. Орадан беш дақиқа ҳам ўтмади, бирданига иккинчи чақмоқ тушдими, билмайман, орқамга қарасам иккови икки томонда ётган экан. Бақириб, атрофдагилардан ёрдам сўрадим. Овозимни эшитганлар келиб ёрдам қилишди. Ўша ерда бир неча маротаба тез ёрдамга телефон қилдик, бироқ кўтаришмади. Айтишларича, тез ёрдам телефонлари Андижон вилояти марказига улангани учун тушолмаганмиз. Натижада ўз вақтида биринчи ёрдам кўрсатилмади. Шу боис қўшнимизнинг ўғли вафот этди. У оилада ягона ўғил эди. Болани олиб боргач, орқасидан биз ҳам бордик. Борганимиздан кейин бизни Пахтаободга олиб кетишди. Эртасига вилоят шошилинчга олиб келишди. Бу ҳам бир синов экан-да”, — дейди Наргиза Исмонова.

    Наргиза Исмонова.
    Фото: “Дарё”

    Пахтаобод туман тез тиббий ёрдам бўлими Маданият шохобчаси навбатчи шифокори Ғуломжон Салоҳиддиновнинг айтишича, соат 08:00 лар атрофида шохобчага икки нафар бемор олиб келинган бўлиб, уларнинг бир нафарида олиб келингунга қадар биологик ўлим содир бўлган.

    Фото: “Дарё”

    “19 июнь куни эрталаб соат 08:00 ларда навбатчиликни қабул қилиш учун бордим. Формамни алмаштираётганимда бир йигитни олиб келишди. Беҳуш ҳолатда экан. Ичкарига олиб киришгач, шеригим ёрдам кўрсата бошлади. Чиқиб кўрсам, йигитда ҳаётий муҳим белгилар йўқ, биологик ўлим содир бўлган экан. Кейин билсак, яшин урган экан. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан бир қизни олиб келишди. У ҳам сал аввалроқ олиб келинган ўша бола билан бирга далада бўлган экан. Уст-бошлари куйиб кетган, терисидаям анча куйишлари бор эди. Унга ҳам керакли биринчи ёрдамни кўрсатдик. Ҳамкасбларимизнинг айтишича, ҳозирда қизнинг ҳолати яхши”, — дейди навбатчи шифокор Ғуломжон Салоҳиддинов.

    Ғуломжон Салоҳиддинов.
    Фото: “Дарё”

    Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълумот беришича, чақмоқ уриши натижасида жароҳат олган қиз 20 июнь куни Пахтаобод туман шифохонасидан Андижон шаҳридаги Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига ётқизилган. Беморнинг аҳволи ўрта оғир ҳолатда бўлиб, даво муолажаларини олмоқда.

    21.06.2023, 17:53   Изоҳ (0)   24737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган ёш болани уриб юборди (видео)

    21.06.2023, 17:38

    Гулистондаги чорраҳада Lacetti ёниб кетди

    21.06.2023, 17:13

    Ўзбекистонда ковид билан касалланганлар билан ишлаётган шифокорларга устамалар камайтирилди

    21.06.2023, 16:42

    Тошкент метрополитенидаги 12 та бекатга замонавий видеокузатув мосламалари ўрнатилади 

    21.06.2023, 16:14

    Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди

    21.06.2023, 16:10

    Сурхондарёда темир йўлни кесиб ўтаётган “Жигули”ни поезд уриб юборди

    21.06.2023, 15:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.