Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 20 июнь куни Lacetti велосипед бошқариб кетаётган ёш болани уриб юборди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 20 июнь куни соат 13:30 ларда Яшнобод тумани Мухтор Ашрафий кўчасида 1973 йилда туғилган С.К. Lacetti бошқариб келаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагини велосипедда кесиб ўтаётган 2014 йилда туғилган А.А.ни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида фуқаро А.А. турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)