Ўзбекистонда ковид билан касалланган беморлар билан ишлаётган шифокорларга устамалар тўрт баравар камайтирилди. Бу ҳақда Норма маълум қилди.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги президент фармони имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ, Uzmedimpeks ва IT-Med МЧЖлар оммавий савдолар орқали тўлиқ сотилаётган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилмоқда.
Маълумот учун: муқаддам қайта ташкил этиладиган ва тугатиладиган давлат корхоналарининг рўйхатлари тасдиқланган эди.
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун махсус устама тўлови 200 дан 50 фоизга туширилмоқда.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16 июндан кучга кирди.
Изоҳ (0)