“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Илкай Гундўған “Барселона”га ўтишга рози бўлди.
Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “кўк-анорранглилар” 32 ёшли футболчи билан шартнома имзолаш учун рухсат олди.
Германиялик футболчи “Манчестер Сити”ни эркин агент сифатида тарк этади. Илкай “Барселона” билан “2+1” тизимида шартнома имзолайди.
Гундўған 2022/23 йилги мавсум АПЛда 31 та ўйинда иштирок этиб, 8 та голга муаллифлик қилган. “Шаҳарликлар” билан бирга Англия чемпионлиги, Англия Кубоги ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритди.
Изоҳ (0)