Криштиану Роналду терма жамоа миқёсидаги 200-ўйини олдидан Гиннеснинг рекордлар китоби сертификатини қабул қилиб олди.
38 ёшли футболчи Евро—2024 саралаши доирасида кечган Исландияга қарши ўйинда (1:0) жамоасининг ягона голига муаллиф бўлди.
Футболчи терма жамоа миқёсидаги ўйинлар сони бўйича қайд этган натижаси учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Роналду терма жамоа сафида 2003 йилда дебют қилган ва айни вақтда ўзига тегишли рекордни яхшилашда давом этмоқда.
Исландия дарвозасига киритилган тўп Роналду учун терма жамоа сафидаги 123-гол бўлди. Криштиану бу борада ҳам мутлақ рекордчи ҳисобланади.
Терма жамоа миқёсида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар:
- Криштиану Роналду (200)
- Бадир ал-Мутава (196)
- Сон Чин Ан (195)
- Аҳмад Ҳассан (184)
- Аҳмад Муборак (183)
- Серхио Рамос (180)
- Андрес Guardадо (179)
- Муҳаммад ад-Дия (178)
- Клаудио Суарес (177)
- Жанлуижи Буффон (176)
Қайд этиш керак, Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерация (IFFHS) терма жамоада энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида Малайзия вакили Сон Чин Анни кўрсатади (219 ўйин). Бироқ Аннинг 24 та ўйини расмий мақомга эга эмас.
Изоҳ (0)