Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида инспектор хизмат вақтида пичоқланди. Экология вазирлиги ҳолатнинг дастлабки тафсилотларини очиқлади.
Унга кўра, 19 июнь куни Тошкент вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Бекобод шаҳар бўлими бошлиғи, давлат инспектори Муҳаммаджон Фозилов хизмат вазифасини бажараётган вақтида пичоқланди.
Айни дамда инспекторга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бемор операция қилиниб, жонлантириш бўлимига ўтказилган. Тегишли ташкилотлар томонидан воқеа сабаблари ва бошқа тафсилотлар ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)