Тошкент шаҳрида модернизация ва реконструкция ишлари сабабли еттита тумандаги 11 та МФЙнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 20 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Чилонзор туманининг: “Қозиробод” ҳамда “Кўркам” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Яшнобод туманининг: “Миришкор” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Янгиҳаёт туманининг: “Хўжаучқун” ва “Виқор” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Шайхонтоҳур туманининг: “Чорсу” ва “Beltepa” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Бектемир туманининг: “Нурлийўл” ва “Забардаст” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Мирзо Улуғбек туманининг: “Мевазор” ва “Заковат” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
- Учтепа туманининг: “Нишабариқ” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача.
“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)