Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида 19 июнь куни фермер хўжалигига қарашли дала майдонида ишлаётган 2 кишини чақмоқ ургани, 1 киши вафот этгани хабар қилинганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат оқибатида 17 ёшли йигит ва 15 ёшли қиз чақмоқ уриши оқибатида тан жароҳати олган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан йигит вафот этган.
Қизнинг аҳволи қониқарли бўлиб, ҳозирда шифохонада даволланмоқда.
“Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)