Хитой етакчиси Си Цзиньпин АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Бу ҳақда Sinxua агентлиги хабар бермоқда.
Учрашув Пекинда бўлиб ўтмоқда — Блинкен Хитой пойтахтига икки кунлик ташриф билан келган.
Си ва Блинкеннинг учрашуви сўнгги дақиқагача номаълум бўлиб турди. Расмий равишда Давлат департаменти учрашув 19 июнгача ўтказилмаслигини билдирганди.
Блинкен АҚШ президенти Жо Байден лавозимига киришганидан бери Хитойга ташриф буюрган энг юқори мартабали америкалик амалдор ҳисобланади.
Блинкен билан учрашган Хитой ташқи ишлар вазири Син Ган Хитой—АҚШ муносабатлари икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганидан бери энг паст даражага тушганини айтди. Син Ган Хитой—АҚШ муносабатларидаги асосий муаммо Тайван эканини қўшимча қилди. Унинг таъкидлашича, АҚШ орол мустақиллигини қўллаб-қувватламаслиги керак.
Энтони Блинкеннинг ташрифи АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасидаги учрашувларга замин яратиши кутилмоқда. Аввалроқ Байден яқин ойларда Си билан учрашишга умид қилаётганини айтган.
Изоҳ (0)