Бухоро—Урганч автомобиль йўлида UzAuto Motors трейлери ЙТҲга учраб, икки ҳайдовчиси вафот этди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 14 июнь соат 11:40 да юз берган. UzAuto Motors автопаркига тегишли трейлер юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида автовоз кабинаси шикастлангани сабаб икки ҳайдовчиси ҳам олинган оғир жароҳатлар натижасида вафот этган.
“Айни пайтда ушбу ҳодиса тегишли хизматлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Автоҳалокат ҳақида батафсил маълумот тергов-тезкор тадбирлари якунларига кўра берилади”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)