“Новости Узбекистана” интернет нашрининг молиявий директори Хайрулла Қосимов 14 июнь куни 43 ёшида вафот этди.
Хайрулла Қосимов 2013 йил 17 апрелдан “Новости Узбекистана” газетаси директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Газета 2015 йили босма нашрдан “Nuz.uz” “Новости Узбекистана” электрон сайтига ўтказилган.
У 2003—2010 йилга қадар таҳририятда мухбир, фотомухбир лавозимларида фаолият юритган. 2003—2010 йиллар давомида 10 дан ортиқ мухбирлик ишлари муаллифи ҳисобланади.
Изоҳ (0)