• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Судьялар ҳайъати ОАВни рад этди, адвокат эса судьялар ҳайъатига “отвод” берди: Тошкент шаҳар судида камдан кам кузатиладиган жараён содир бўлди

    “Дарё” интернет нашри вакили Тошкент шаҳар судида Жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиши режалаштирилган фирибгарлик билан боғлиқ жиноят ишини ёритишда тўсиққа учради. Очиқ суд мажлиси бўлишига қарамасдан судлов ҳайъати томонлар фикрини рўкач қилиб, ОАВ фаолиятига тўсиқ қўйди. Журналистнинг фото ва видео материаллар, ҳатто аудиоматериал олишини ҳам тақиқлади. Бунга жавобан эса мазкур иш бўйича томонлардан бирига ҳимоячи вазифасини бажараётган адвокат Темур Раҳматов судьялар ҳайъатига “отвод берди”. Воқеа ҳақида мазкур жараёнга гувоҳ бўлган “Дарё” мухбири хабар бермоқда.

    Маълум бўлишича, Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг 2023 йил 3 майдаги ҳукмига кўра, судланувчи Т.О. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “а” (жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этиш) банди билан айбдор деб топилган ва 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

    “Дарё” интернет нашрига қилинган мурожаатга кўра, таҳририят журналисти суднинг қай даражада шаффоф ва ошкора ўтаётганини оммага кўрсатиш мақсадида мазкур жараёнда иштирок этиш учун суд мажлисида қатнашиб, фото ва видеоматериаллар олишга уринди. Бироқ судьялар ҳайъати “томонлар фикрини инобатга оляпмиз”, дея, очиқ суд мажлисида журналистнинг фото, видео ва аудио материаллар тўплашига тўсиқ қўйди. Судда иш қуролларсиз, шунчаки кузатувчи сифатида ўтириши кераклигини уқтирди.

    Мазкур воқеадан сўнг, томонлардан бирига ҳимоячи вазифасини бажараётган адвокат Темур Раҳматов судьялар адолатига шубҳа билдириб, бу суд ҳайъатининг мазкур ишни кўриб чиқишига норози эканини, шу сабаб уларни рад этганини баён қилиб, илтимоснома киритди.

    Адвокат ўз илтимосномасига ҳимоясидаги судланувчининг айбига қўшимча тарзда маҳкум Н.Ж. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, жабрланувчи Т.Ҳ. ишончига кириб, унинг 145 минг доллар пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишда айбли деб топилгани қўшилганини, маҳкум Н.Ж. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2023 йил 23 февралдаги жиноят иши бўйича айбли деб топилиб ҳукм қилинганини ва мазкур ҳукм Тошкент шаҳар суди Жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъатида судья Ф.Тўрахўжаев иштирокида кўрилганини айтиб, бу ишда ҳам раислик қилувчи сифатида қатнашаётгани сабаб, унга ва икки судьяга “отвод берди”.

    “Маҳкум Н.Ж.ни айнан 145 минг долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган дея айбдор деб топгансиз. Бу борада хулосангизни биламиз. Шу сабаб ҳимоямдаги Т.О. ишида ҳам унга нисбатан айблов эълон қилинишида айнан шу иш, ўзганинг 145 минг доллар пулини фирибгарлик билан қўлга киритган деган айблов версияси мавжудлигини инобатга олсак, бу ишда сизнинг адолатли бўлишингизга шубҳа билдираман”, — деди адвокат судьялар таркибини рад этиши ҳақида гапирар экан.

    Судьялар ҳайъатига киритилган мазкур илтимоснома ҳам рад этилди.

    Судья Тўрахўжаевнинг илтимосномани рад этиши борасидаги тушунтиришида айтилишича, ҳақиқатан ҳам у ва унинг бир нафар шериги адвокат айтган масаладаги суд ишида иштирок этган ва хулоса берган. Аммо мазкур судьялар ҳайъатидаги учинчи судья адвокат айтган суд ишида қатнашмаганлиги сабабли адвокатнинг бутун таркибни рад этиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилади. Суд маълум муддатга танаффус эълон қилди.

    “Дарё” судьялар таркибида ўзгариш бўлиши кутилаётган судлов ҳайъатига яна илтимоснома киритиб, суд жараёнидан фото, видео ва аудиоматериаллар тўплашга ҳаракат қилади.

    14.06.2023, 12:20   Изоҳ (0)   10088
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

      +16: Uzum Market ўз географиясини кенгайтирмоқда 

    14.06.2023, 12:00

    Тошкентдаги цехда газ портлаши юз бериб, 6 киши жароҳат олди

    14.06.2023, 11:18

    Тошкентда жамоат транспортидан фойдаланувчилар сони ошди

    14.06.2023, 11:08

    Хоразмда 1,3 млрд сўм пора талаб қилган йўл қурилиш ташкилоти бўлим бошлиғи қўлга олинди (видео)

    14.06.2023, 10:34

    Ўзбекистонга кўпроқ қайси давлатлардан туристлар келаётгани маълум қилинди

    14.06.2023, 09:57

    Ўзбекистонда Миграция ресурс маркази очилиши кутилмоқда

    14.06.2023, 09:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.