Қирғизистонда чегарачилар Ўзбекистонга ноқонуний киришга уринган 4 нафар Бангладеш фуқароси ва ўзбекистонликни қўлга олди. Бу ҳақда “AKIpress” хабар берди.
Фуқаролар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари ва чегарачилар томонидан Қора-Сув туманидаги “Қум” чегара участкасида аниқланган.
Бундан ташқари, 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг Қирғизистонга ноқонуний равишда келиб қолгани маълум бўлган. У чет элликлар учун воситачилик қилган, яъни чегарани ноқонуний кесиб ўтишда ёрдам кўрсатган. Тергов ишлари доирасида жиноятга алоқадорларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда. аниқланмоқда.
Изоҳ (0)