Қирғизистонда “Қумтор” конининг собиқ раҳбари Тенгиз Болтурукнинг ўғли Алмаз қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари матбуот хизматига таяниб, “Eeconomist.kg” хабар берди.
Аввалроқ 10 июнь куни Аламудун тумани ИИБ ходимлари мулкни ўзлаштиришда гумон қилиниб, 1988 йилда туғилган Тенгиз ўғли Алмазни қўлга олган эди.
У конда назоратчи бўлиб ишлаб юрган пайтлари, корхонадан 274 325 сом (3 128 АҚШ доллари) маҳсулот қабул қилиб, пулларни кассага қўймай, уни ўзлаштириб юборган.
Шундан сўнг у узоқ вақт яшириниб юрган ва раҳбариятнинг телефон қўнғироқларига жавоб бермаган.
Мазкур ҳолат юзасидан полиция ходимлари Қирғизистон Жиноят кодексининг “Ишончга топширилган мулкни ўзлаштириш ёки сарфлаш” моддаси билан жиноят иши қўзғатган. Милиция ходимлари унинг турган жойини аниқлаб, қўлга олиб, вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирган.
Коротовских Евгений, Қирғизистон
Изоҳ (0)