Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистон давлат чегарасининг Ўзбекистон билан чегарадош қисмида 13 тонна контрабанда нос қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, 24.kg хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Чўн-Гара анклавидан чиқиб кетган юк машина “Бурғонду” чегара постига келган. Текширув давомида чегарачилар томонидан ҳужжатсиз олиб кетилаётган 13 тонна нос аниқланган.

Шунингдек, 31 январь куни “Ала-Бука” чегара отряди чегарачилари Қирғизистондан Ўзбекистонга сотиш учун ноқонуний равишда тўртта сигир олиб кетмоқчи бўлгани аниқланган. Қўлга олинган чорва молларининг қиймати 300 минг сом атрофида баҳоланган.

Аввалроқ Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Дўстлик” назорат-ўтказиш пункти яқинида контрабандачилар фойдаланаётган омборхона топилганди. Омборда турли хил болалар кийимлари бўлиб, ҳар бири 25-30 килограмм 27 ўрамдан иборат маҳсулот аниқланган. Товар эгаси Қирғизистон фуқароси бўлиб, қўлга олинган маҳсулот сақлаш учун жўнатилган. Материаллар Қирғизистон транспорт прокуратурасига ўтказилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)