Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортига арилар бостириб кириши сабабли парвозлар қолдирилмоқда. Бу ҳақда 112 Telegram каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Санкт-Петербург—Қозон йўналиши бўйича парвозни кейинга қолдиришга тўғри келган, чунки йўловчилар ўтиши керак бўлган йўлакни арилар галаси қоплаган.
Аэропорт ходимлари бундай шароитда одамларни самолётга қўйиш хавфли деб ҳисоблади. Шу сабабли муаммо бартараф этилмагунча парвоз кечиктирилди.
Шунингдек, Санкт-Петербург—Москва рейсини ҳам кечиктиришга тўғри келди. Мутахассислар асалариларни ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)