Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинанинг ҳужум амалиётлари фонида шахсий имижини яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда разведка маълумотларига таяниб, Британия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Ўтган ҳафта давомида... Шойгу юқори даражадаги жамоатчилик эътиборини сақлаб қолди, эҳтимол, Украина ҳужум операцияларини тезлаштираётгани фонида ўзини стратегик масалаларни назорат қилувчи шахс сифатида кўрсатишни кўзлади”, — дейди вазирлик.
Хусусан, Шойгу Россиянинг мудофаа операциялари ҳақида камида иккита изоҳ, шу жумладан, Украина қурбонлари ҳақида деярли “бўрттирилган даъволар” берди.
Бу урушнинг бошқа муҳим даврларидан фарқ қилади, сабаби Шойгу жамоат майдонидан деярли ғойиб бўлганди.
Бундан ташқари, Шойгу Россия мудофаа саноатининг саъй-ҳаракатларини икки баравар оширишга чақирди ва ғарбий ҳарбий округ зобитларини захирадаги зирҳли техникаларни тезроқ фронтга юбормаётгани учун танқид қилди.
“Шойгу россиялик ватандошлар томонидан ошкора танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда ижобий имижни сақлаб қолиш зарурлигини яхши тушунса керак”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)