Россиянинг Ленинград вилоятида гиёҳванд моддалар сотувчи ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Тосненский туманида яшаш учун рухсатномага эга бўлган Ўзбекистон фуқароси Citroen русумли автомашинада қўлга олинган. Эркакдан деярли 4 килограмм алфа-ПВП синтетик психостимулятор, яъни “туз” номи билан ҳам танилган гиёҳванд модда топилиб, мусодара қилинган.
Ўзбекистон фуқаросига нисбатан гиёҳванд моддаларни сақлаш ва сотишга тайёрлаганлик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мигрант изоляторга жойлаштирилган.
Изоҳ (0)