Жанубий Корея прокуратураси Samsung Electronics компаниясининг собиқ раҳбари Ли Чже Ёнгга қарши айблов эълон қилди. Собиқ топ-менежер кейинчалик Хитойда завод қурилишида фойдаланиш мақсадида маълумотларни ўғирлашда айбланмоқда. Бу ҳақда 12 июнь куни Reuters маълум қилди.
Илгари у СК Hynix чипларини ишлаб чиқарувчи компания президенти сифатида ҳам ишлаган. Айблов томони, Ли Чже Ёнг ўз лавозимида бўлган вақтида Samsung технологиясини ноқонуний равишда қўлга киритиб, Хитойнинг Сиан шаҳридаги Samsung чиплари ишлаб чиқариш корхонасидан 1,5 километр узоқликда завод қуришга уринганини даъво қилмоқда. Молиялаштиришдаги узилишлар туфайли уриниш муваффақиятсиз чиққан.
Ли Чже Ёнг май ойида ҳибсга олинган эди. Ишда собиқ раҳбардан ташқари жиноятга алоқадорликда айбланган яна олти нафар шахс иштирок этмоқда.
Прокурорлар маълумотлар ўғирланиши Samsung Electronics компаниясига камида 30 миллиард вон (23 миллион доллар) зарар етказганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)