Бухоро вилояти Когон туманидаги “Геофизика экспедицияси” корхонасида яна ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 11 июнь куни соат 12:37 да Когон шаҳар ФВБ диспетчерлик хизматига Когон туман “Геофизика” МФЙ ҳудудида жойлашган “Геофизика экспедицияси” корхонаси биносида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар берилган.
Хабарга асосан воқеа жойига жами 6 та ёнғин қутқарув автоэкипажи жалб этилди. Воқеа жойига соат 12:43 да етиб бориб, соат 13:16 да тўлиқ батамом ўчирилди. Ёнғин натижасида бинонинг 40 кв/м майдонда том ости ёғоч қурилмалари ёнган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари ёнғин техник экспертлари томонидан аниқланмоқда. Ёнғин натижасида фуқароларнинг куйиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Бундан аввал ҳам 4 июнь куни мазкур корхонада ёнғин содир бўлиб, унда 50 кв/м том қисми ёнган эди.
Изоҳ (0)