10 июнга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Shahed дронлари ёрдамида Одесса вилоятига ҳужум қилди. Бу ҳақда Вилоят ҳарбий бошқармаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раҳбари Сергей Братчук хабар берди.
Братчукнинг сўзларига кўра, Одесса осмонида саккизта дрон уриб туширилган. Улардан бирининг бўлаклари кўп қаватли турар жой биноси устига қулаган, оқибатда ёнғин келиб чиққан. Уч киши ҳалок бўлган, яна 26 киши яраланган.
Бундан ташқарига Одессага учирилган дронлардан бирининг денгиз соҳилига қулаши оқибатида уч киши жабрланган.
Украина Қуролли кучлари қўмондонлигининг маълум қилишича, Одесса вилоятидан ташқари Харьков ва Полтава вилоятларига ҳам дронлар ҳужум қилган. Ҳарбийлар ҳаммаси бўлиб, 20 та дронни уриб туширган.
Изоҳ (0)