Вайнер Фарҳод Маннопов вафот этган клиниканинг лицензияси суд қарори билан бекор қилинди. Бу ҳақда Mittivine жамоаси аъзоси Улуғбек Шодмонов ўз саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, 2 июнь куни Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судида ССВ томонидан StarMed клиникасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича берилган ариза юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд қарори билан StarMed клиникаси лицензияси бекор қилинди. Шунингдек, клиника ҳисобидан ССВ фойдасига 30 минг сўм почта харажати ундириш белгиланди.
“Мitti vine” тахаллуси билан танилган 27 ёшли вайнер Фарҳод Маннопов 5 март куни Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган клиникалардан бирида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда Фарҳод Манноповнинг ўлимига наркозни кўп бериб юбориш сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура блогернинг вафоти юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олингани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)