• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда кир ювиш машиналаридан фойдаланиш аёллар иқтисодий фаоллигига қандай таъсир қилиши ўрганилди

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари кир ювиш машиналаридан фойдаланиш аёлларнинг иқтисодий фаоллигига қандай таъсир қилишини ўрганди.

    Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистондаги ҳар 100 та уй хўжалигининг 95 тасида кир ювиш машинаси бор. Кир ювиш машиналари билан таъминланганлик кўрсаткичи Сирдарё вилоятида энг паст — 83 та, Тошкент шаҳрида эса энг юқори — 128 та.

    Қайд этилишича, Статистика агентлигининг уй хўжаликлари сўровида кир ювиш машиналарининг тури (автомат, ярим автомат) ёки қандай мақсадларда фойдаланилиши (қишлоқларда сутдан қаймоқни ажратиш мақсадларида ҳам фойдаланилади) сўралмайди ва шаҳар-қишлоқ кесимида маълумотлар келтирилмайди. Шунинг учун уй хўжаликларининг 100 тадан 96 тасида автомат кир ювиш машинаси бор ва улардан айнан кир ювишда фойданилади, дейиш бир оз мушкул.

    Маълумот учун: 2021 йилда Европа мамлакатларида уй хўжаликларининг кир ювиш машиналари билан таъминланганлик даражаси: Италияда — 97 фоиз, Австрияда — 94 фоиз, Германияда — 93 фоиз, Буюк Британияда — 92 фоиз, Францияда — 90 фоиз, Норвегияда — 88 фоиз, Швецияда — 72 фоиз.

    Ўзбекистонлик аёлларнинг иқтисодий фаоллик даражаси бошқа мамлакатлардагига нисбатан паст (43 фоиз). Бунинг асосий сабаби улар кўп вақтини уй ишларига сарфлашидир. Тадқиқот натижаларига кўра, иқтисодиётда банд бўлган ўзбек аёллари уй ишларига кунига 4 соат вақт ажратади. Ўзбек аёлларининг бўш вақти жуда оз эканлигини исботловчи яна бир кўрсаткич уларнинг фарзандларига кўп вақт ажрата олмаслигидир. Мисол учун, бор-йўғи 36,8 фоиз аёллар фарзандларига турли хил китобларни ўқиб беришини, 37,4 фоиз аёллар фарзандлари билан ўйинлар ўйнаб, дам олишини билдирган.

    Тадқиқот натижаларига кўра, уй хўжаликларининг кир ювиш машиналари билан таъминланганлик даражаси 1 фоизга ошиши иқтисодий фаол аёллар сонини 1,9 фоизга ёки 122 минг нафарга ошириши маълум бўлган. Шунингдек, уй хўжаликларининг шахсий комптерларга эга бўлиши ҳам аёлларнинг иқтисодий фаоллигига ижобий таъсир қилиши таҳлил натижаларига кўра аниқланган.

    Ижтимоий таъсири: аёллар, айниқса, қишлоқларда истиқомат қилувчи аёллар орасида автомат кир ювиш машиналаридан кундалик ҳаётда фойдаланиш уларнинг бўш вақти ортишига олиб келади. Ҳисоб-китобларга кўра, автомат кир ювиш машинасидан фойдаланиш бир ҳафтада ўртача 4 соат вақтни тежашда ёрдам беради. Бу вақтни аёллар фарзандлари билан уй вазифаларини бажаришга сарфлаши мумкин. Тадқиқотда оналарнинг фарзандларига кўпроқ вақт ажратиши уларнинг математика ва она тили фанларини ўзлаштиришига ижобий таъсир қилган.

    Шунингдек, кир ювиш машиналаридан фойдаланиш сув ва энергия сарфининг камайишига олиб келади.

    “Шундай қилиб, тадқиқотимиз натижаларига кўра, кир ювиш машиналаридан фойдаланиш ҳам иқтисодиётга, ҳам ижтимоий ҳаётга ижобий таъсир этади. Бундан келиб чиқиб, қишлоқ аёлларининг кир ювиш машиналари билан таъминланиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш таклиф этилади. Бунинг энг асосий механизмларидан бири бу кир ювиш машиналарини ҳарид қилиш истагида бўлган аёллар учун махсус имтиёзли кредитлар тизимини жорий этишдир”, — дейилади хабарда.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда кир ювиш машинасини харид қилиш учун (истеъмол кредити) кредитнинг йиллик фоиз ставкаси 25 фоиздан бошланади. Бўлиб бериш тартибида харид қилинганида таннархидан камида 40 фоиз қимматга тушади. Шуларни инобатга олган ҳолда, айнан кир ювиш машинасини харид қилиш истагидаги аёллар учун махсус йиллик фоиз ставкаси марказий банк томонидан белгиланган молиялаштириш ставкаси миқдорида бўлиши таклиф этилади.

    Кир ювиш машиналари билан боғлиқ дунёдаги ҳолат

    1900—1980 йилларда АҚШда кир ювиш машиналаридан фойдаланиш натижасида аёлларнинг иқтисодий фаоллик даражаси 10 фоизга ошган. Nielsen тадқиқотига кўра, бутун дунё бўйлаб аҳолининг 67 фоизи ҳафтасига камида икки марта, 31 фоизи эса ҳар куни кир ювади. Аммо бутун дунёдаги одамлар кийимларини қанчалик тез-тез тозалашидаги ўхшашликларга қарамай, кийимларини ювишда баъзи фарқлар мавжуд (агар улар буни ўзлари қилса).

    Осиё-Тинч океани минтақасида истиқомат қилувчиларнинг деярли ярми (45 фоизи) кийимларини ҳар куни ювишини ва 27 фоизи қўлда ювишини билдирган. Европа, Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларида ушбу кўрсаткич 11 фоиз, Лотин Америкасида 15 фоиз, Шимолий Америкада 4 фоиз экани маълум бўлган.

    Кирни машинада ювиш бўйича дунё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич Европа мамлакатларида (87 фоиз), Шимолий Америкада (82 фоиз), ва Лотин Америкасида (74 фоиз) кузатилган. Таъкидланишича, айнан ушбу минтақалардаги давлатларда аёлларнинг иқтисодий фаоллиги бошқа мамлакатлардагига нисбатан анча юқори.

    Тадқиқот натижаларига кўра, кир машинасида кир ювиш учун аёллар ўртача 17 дақиқа вақт (кирни саралаб машинага солиш ва ундан сўнг қуриши учун осиш) сарфлайди. Кийимларни қўлда ювиш кир ювиш машинасидагига қараганда кўпроқ меҳнат талаб қиладиган усул. Қўлда кийимларни ювиш ўртача 1 соат 30 дақиқадан 2 соат 30 дақиқагача давом этади. Кийимларни қўлда ювиш учун қанча вақт кетиши кийимнинг тури ва ўлчами, кир миқдори ва шахсий ювиш усуллари каби омилларга боғлиқ.

    01.06.2023, 14:39   Изоҳ (0)   4467
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чернобилга ёрдам учун хайрия концерти, “Любочканинг қўғирчоғи”, темирйўлдаги болалар — архивга муҳрланган 1 июнь суратлари 

    01.06.2023, 14:17

    “Голланд эчкиларининг бир литр сутини 16 минг сўмдан сотамиз”. Андижонлик тадбиркор 8 литргача сут берадиган заанен зотли эчкилар ҳақида

    01.06.2023, 14:10

    Тошкент метросида нотаниш қизга шилқимлик қилган икки йигит 5 суткага қамалди

    01.06.2023, 13:32

    Ўзбекистонда ёзда яна аномал иссиқ бўладими? “Ўзгидромет” жавоби

    01.06.2023, 13:23

    Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилишда Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилмоқда

    01.06.2023, 12:57

    Сенат Ўзбекистонда норасмий бандликни қисқартиришга қаратилган қонунни маъқуллади

    01.06.2023, 12:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.