Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан 2023—2030 йилларда барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш миллий дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қуйидагилар Миллий дастурнинг асосий вазифалари бўлади:
- табиий ва бошқа ресурсларни тежаб ишлатиш йўлларини жорий қилиш;
- барқарор турмуш тарзини шакллантириш бўйича хабардорликни ошириш юзасидан таълим муассасалари, давлат ва хусусий идораларда лойиҳаларни амалга ошириш;
- барқарор турмуш тарзини шакллантиришга бағишланган ижтимоий видеороликларни ОАВ орқали эфирга мунтазам узатиб бориш;
- таълим ташкилотлари ва меҳнат жамоаларида эковолонтёрлар томонидан барқарор турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳаракатини йўлга қўйиш ва қўллаб-қувватлаш;
- барқарор турмуш тарзини шакллантириш бўйича хабардорликни ошириш ва бу борадаги ёшлар ташаббусини қўллаб-қувватлаш.
Шунингдек, миллий дастурнинг асосий мақсадлари ижросини таъминлашга қаратилган ҳамда барқарор турмуш тарзини тизимли тарғиб қилиш концепциясини 2023—2024 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинади.
Изоҳ (0)