• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ёввойи эркак”: болалигида қизлар кийимида юрган, жонига қасд қилган тўппончага эса ўз номини “қолдирган” Эрнест Ҳемингуэй ва унинг ҳаёт завқи

    Кулранг тусдаги свитер кийиб, баҳайбат гавдасини доимо ғоз тутиб юрадиган бу соқолли одам шунчаки ёзувчи эмас эди. Спорт устаси, саёҳацевар, овчи, балиқчи, пивохўр, ҳарбий журналист ва яна шу каби кўплаб сифатлар билан аталиши мумкин бўлган Ҳемингуэйнинг ҳаёти мисли кўрилмаган саргузашт  ҳамда юқори ҳаяжонларга бой бўлган. “Дарё” “100 буюк инсон” лойиҳаси доирасида америкалик адибнинг ўз жонига қасд қилиш билан якунланган ноодатий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Britannica

    Болалик

    Ёзувчи 1899 йил 21 июлда Чикагодан унча узоқ бўлмаган Уок-Парк шаҳарчасида дунёга келади. Эрнестнинг отаси Кларенс Эдмонт Ҳемингуэй шаҳарчанинг кўзга кўринган шифокори эди. Онаси Грэйс Холлнинг эса кўнгилларни сел қилувчи соҳир, жарангдор овози бор эдики, у опера куйлаган пайт бу овоз янада сеҳрли тус оларди. Бироқ она шон-шуҳрат дарвозасини беркитиб, олти нафар фарзандининг тарбияси билан машғул бўлишга қарор қилади — таниқли хонанда бўлиши кутилаётган истеъдод соҳибаси саҳнадан кетади. Хуллас, бу катта хонадондаги ажойиб муҳитда адабиётдан бўлак барча нарса бор эди.

    Онасини ёмон кўрган ёзувчи

    Кларенс жуда жиддий, одамлар билан камдан кам ҳолда мулоқот қиладиган, доим ниманидир ўйлаб юрадиган одамлар сирасига кирарди. Грэйс эса аксинча, шўх-шаддод, болалар у билан вақтларини чоғ ўтказишарди. Шундай ер-у кўкка сиғмас қиз қош-қовоғи очилмайдиган йигитга турмушга чиққани учун кўп танқидга учрайди. Орқаваротдан саҳнани тарк этиб, истеъдодини ҳам биратўла кўмиб келди, деган ғийбатлар тарқалади. Бироқ бу гапларнинг ҳеч бири Грэйснинг дилбандлари ва эрига бўлган муносабатига заррача таъсир ўтказа олмайди.

    Грэйс турмушга чиққач, қиз фарзандли бўлишни шунчалик қаттиқ истаганки, Эрнестга у тўрт ёшга тўлгунига қадар, фақат қизлар кийимини кийдириб юрган.

    Баъзи хабарларга кўра, адиб онасини ёқтирмагани айтилган. Бу қанчалик ишончли эканлиги ҳеч кимга маълум эмас. Бироқ аллақайси интервьюда Эрнест шунга яқинроқ гап айтган. Нима бўлганда ҳам, бир нарса аниқ, ҳали болакай ақлини таниб, дунёқараши ўсгунига қадар онасини яхши кўрган.  

    Ота камгап бўлса-да, мароқли дам олишни жуда яхши биларди. У ишдан бўш вақт топилди, дегунча қармоқларни кўтариб балиқ овига югурар ва доим ўзи билан эндигина учга кирган Эрнестни олиб кетарди. Бу ширин хотиралар кейинчалик буюк ёзувчи асарларига кўчди, десак муболаға бўлмайди.

    Фото: Los Angeles Times

    Мактабдаги дўстлари Ҳем деб чақирадиган болакайнинг ҳаётида спорт алоҳида ўрин тутар эди. У футбол ва сузишдан ҳам кўпроқ боксга қизиқарди. Икки рақибнинг жон аччиғида бир-бирига ташланиши, қора терга ботиб ҳансираши — ҳамма-ҳамма жараёнлар унга қизиқ эди. Фақатгина бир сафар жангдан орттирган жиддий жароҳати, яъни чап кўзи деярли кўрмай, чап қулоғи эшитмай қолганида бу спорт тури билан жиддий шуғулланишни буткул йиғиштириб қўйишига тўғри келади. Айнан шу тасодифий асорат унинг ҳарбий хизматга кетишига бир неча бор тўсқинлик қилган.

    Салом, қурол!

    Эрнест 12 ёшга тўлганида бобоси унга ҳақиқий қурол совға қилади. Болакай ажабтовур совғани синаб кўриш учун дўстлари билан чопқилаб юрганида, бир қари ҳинду ортларидан хитоб қилиб қолади: “Қўлингдагига эҳтиёт бўл, шумтака. У исталган одам, ҳатто ўз эгаси билан ҳам совуқ муносабатда бўлади!”

    Худди шу ҳодисадан эллик йил ўтиб, Ҳемингуэй Vincenzo Bernardelli тўппончаси билан ўзини отиб ўлдиради. Кейинчалик бу модел Hemingway деб ўзгартирилган.

    Ҳарбий хизмат

    Эрнест ёзишга доим иштиёқманд бўлган. Бироқ унинг бу хатти-ҳаракатларини ота-онаси илиқ қаршиламади: ота фарзандини ўзи каби шифокор бўлишга ундаса, она йигитни мусиқачи бўлишга мажбурларди. Мактабни битиргандан сўнг, Эрнест ота-онасининг кўрсатмаларига қулоқ солмади. Университетга ҳам ҳужжат топширишдан бош тортди.

    Биринчи жаҳон урушига қўшилган АҚШ сабаб фронтга кўнгилли сифатида йўл олади. Унга Италияда ҳайдовчилик лавозими топширилади — вазифаси фронтнинг жанговар чизиғига яқинлашмасдан аскарларга озиқ-овқатларни ташиш бўлган. Тўғри, қўлидан кўп нарса келишини билган ва қалтис вазиятлар жон-у дили бўлган Ҳемингуэй учун бу иш тўғри келмас эди. Норози кайфиятини командирларга билдиришдан чарчамаган йигит минглаб аскарлар қатори туманли жангга киришни қаттиқ хоҳларди.

    Фото: Los Angeles Times

    Ваниҳоят, командирлар унга имкон беришга қарор қилади. Эрнест елкасидаги масъулият ҳиссини унутмаган ҳолда барча мажбуриятларини кўнгилдан бажаради, ўқлар ёмғири бир зум ҳам тинмайдиган жанг майдонидан шерикларини ташиб чиқаради. Бир сафар снайпер ўқига учраган аскарни қутқариш чоғида Ҳемингуэй миномёт снарядларининг дайди ўқига учрайди ҳамда бир вақтнинг ўзида 200 га яқин жароҳат олади. Аскарнинг танасидан 26 та снаряд парчалари чиқариб олинади, улардан бири тизза қопқоғига жиддий шикаст етказган эди. Шундан кейин 19 яшар ўспиринни Италия қиролининг шахсан ўзи “Мардлик учун” ва “Ҳарбий Хоч” кумуш медаллари билан тақдирлайди. 

    “Эркак нигоҳи билан битилган…”

    Жангда ўлишдан қўрқиб, уйи томон қочган йигитларга нафрат кўзи билан қараган, урушни севмаган бўлса-да, пайти келганда уни рад этмаган Эрнест Иккинчи жаҳон уруши бошланганида шунчаки четдан қараб тура олмайди. Бошқа зобитлар таркибида олис Европага йўл олади. Аввалига ёзувчи Франция узра бомбардимончи самолётларда учади, кейинчалик ердаги операцияларда ҳам қатнашиш имкониятини қўлга киритади. Гуркираб ижод қилиши керак бўлган бир пайтда бизнинг довюрак қаҳрамонимиз Париж, Элзас ва Бельгиядаги жангларда фаол иштирок этади.

    Бир нечта уруш ва можароларда қатнашиб, кўп ҳодисаларга шахсан гувоҳ бўлган адибнинг кейинги асарлари ниҳоятда қизиқарли ҳамда табиий тус ола бошлайди.

    Фото: The Guardian

    Эрнест Ҳемингуэй бир нечта авлод вакиллари орасида “чинакам эркак нигоҳи билан битилган асарлар” муаллифи сифатида ҳурматга сазовор бўлган. Ҳаттоки Совет Иттифоқида ҳам унинг мухлислари талай эди. “Қизил ҳудуд”га Америкага тегишли бирор асар киритилмаган пайтлар ҳам қизиқувчилар ҳаётини хавфга қўйиб бўлса-да, Ҳемингуэй романларини турли йўллар билан олиб кирган. Бунинг сабаби Ҳемингуэй деярли барча асарларини қатъият, темир интизом, фавқулодда мардлик ҳамда ирода кучи билан суғорганида эди. Қўлма-қўл бўлиб кетган китобларининг муқовасида кулранг свитер кийган баҳайбат гавдали одам турарди.

    Ҳемингуэй бу сифатлардан ташқари асарларида муҳаббатни ҳам тараннум этади. Масалан, унинг “Алвидо, қурол!” романидаги севгига оид боблари шунчалик табиий ва ҳаяжонли чиққанки, ўқувчи бир лаҳзага бўлса ҳам, асар билан уйғунлашиб кетади.

    “Инсон иродаси учун…”

    Тажриба ва истеъдод ўз мевасини берди: 1953 йил май ойида Ҳемингуэй Пулитцер мукофотига, 1954 йилда эса адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. “Чол ва Денгиз” қиссаси Хемингуэйни дунёга машҳур қилди. Хемингуэй бу асарини 1952 йилда Багама оролларида ҳеч қандай мукофот талаб қилмай, тирикчилик важидан ёзади. Кубалик кекса балиқчи Сантьяго ҳаёти давомида учратган ягона улкан ўлжа – баҳайбат марлин билан очиқ денгиздаги жанги пивохўрга шунчалик шуҳрат келтиришини ўзи ҳам тасаввур қилмаган.

    Фото: PСB

    Ўлим билан боғлиқ ҳодисалар

    Тиниб-тинчимас Ҳем 62 ёшни қаршилагунга қадар ўн марталаб ўлимдан қолган. Урушда унга нақ 273 та мина бўлаклари тегади, пулемёт ўқларидан оёғи яраланади. Бешта авария ҳамда еттита чинакам фалокатни бошдан кечирган Эрнест турли даражадаги асоратларни олган: оёғи бир неча бор синган, мия чайқалган, мина товушларидан қулоқ пардалари йиртилишига бир бахя қолган. 

    Бир куни ов қилаётган чоғи оёғидан жароҳат олади: қуриган шох тушиб кетади. Айни ўша пайтда ўрмон ёнғини бошланади. Югуриш тугул, юришни ҳам эплолмаётган Эрнест даҳшат ичида қолса ҳам, бир амаллаб, бировнинг кўмагига зориқмай омон қолади. Хуллас, қария иродасини тақдир жуда кўп бора синаган.

    Кўпчилик билади, ёзувчи шифохонада ўтказган кунларининг бир тонгида ҳеч кимга икки энлик бўлса-да хат-хабар қолдирмай, пешонасидан ўқ узади. Қизиқ жиҳати шундаки, Ҳемингуэй оиласининг барча аъзолари тўппончадан ўқ узишни яхши кўрган. Онаси Грэйс фарзандларининг болаликдаги хотира альбоми учун кассетага ёзиб қолдирган овозларида уч яшар Эрнест ҳақида шундай дейди: “У қуролдан жуда яхши фойдаланяпти. Охирги пайтлар отасининг кўмагисиз ўзи ўқлай олишни ўрганди”.

    Ҳемингуэй бошида доимо бахтсизлик булутлари айланиб юришини одамлар олдида кўп бора такрорлаган. Унинг отаси, синглиси ва кенжа укаси – учови ҳам ўз жонига қасд қилган. Адибни вафотига қадар тарк этмаган ички тушкунликнинг сабаби айнан шу уч жигаргўшасининг мудҳиш қарорлари сабаб пайдо бўлган.

    Умрининг охирида шифокорлар ундан диабет ва гипертония белгиларини топади, бироқ негадир уни Майодаги руҳий касаллар шифохонасига жўнатишади. У ерда Эрнест салкам ақлдан озар даражага етиб боради: васваса оқибатида юзага келадиган параноя билан курашади. Ёзувчига уни тўхтовсиз таъқиб этишаётгандек туюлаверган. Мана шу қўрқув сабаб у ҳатто ухлай олмаган, туни билан ғулдираб чиққан.

    Ҳемингуэйни даволашда электрошокердан фойдаланишган. Бир неча бор токли “муолажадан” сўнг, ёзувчи ёза олмай қолади, чунки у деярли бутун хотирасидан айрилади. Муолажа акс таъсир кўрсатади: бечора Эрнест тушкунлик ботқоғига ботиб бораверади, алалоқибат, бу қийноқлар ўз жонига қасд қилишга мажбур этади.

    Эрнест – хотинбоз

    Эрнест ҳамма нарсага қизиқиб кўрган. Ўзининг хотира қайдларида ёзишича, Эрнест гамбургер тайёрлашнинг ўзгача услубини кашф этган. Умуман олганда, у мазали нарсалар тановул қилишни ҳамда мазали қилиб пиширишни ёқтирган. Бир куни у ўзи ишлаётган газетасининг унга ажратилган саҳифасига нима беришни билмай, олмали пирог рецептини тайёрлаб юборади. Унинг Флоридадаги уй музейида турли таомларнинг рецепти, тайёрланиши ёзиб қолдирилган қоғозлар мавжуд.

    Фото: Pinterest

    У қалтис ҳолатларни севарди. Шунинг учун ўзига бурнидан баҳайбат темир ҳалқа ўтказилган, кўзи қонга тўла буқалар жангида қатнашиш ёки бир катакда шер билан юзма-юз қолиш каби истаклари қаригунга қадар аҳмоқона туюлмаган. Бу қизиқиш шахсий ҳаётига ҳам таъсир қилмай қолмаган.

    Муқим нарсалардан тез зерикадиган адиб бир нечта аёлларни севган. Биринчи муҳаббати саналмиш ҳамшира Агнес фон Куровскидан бошланган ишқий машмашалар унча чиройли бўлмаган пианиночи Элизабет Хедли Ричардсон билан давом этади. 1927 йилда эса беқарор ошиқ хотинининг энг яқин дугонаси – Паулина Пфайферни севиб қолади. Ундан икки фарзанд кўргач, Эрнест америкалик журналист аёл Марте Геллхорнга уйланади. Бу ҳаёти давомидаги учинчи турмуши эди. 

    1947 йил 48 ёшли Ҳемингуэй ўзидан 30 ёш кичкина бўлган оқбадан қиз – Адриана Иванчичга уни телбаларча суйишини ошкор қилади. Бироқ қиз Эрнестни ўз отасидек кўришини айтади ҳамда қайсар қизнинг талаби билан иккисининг ўртасида фақатгина дўстона муносабат ўрнатилади.

    20.05.2023, 16:25   Изоҳ (0)   14726
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эронда ҳукуматга қарши намойишчиларнинг яна 3 нафари қатл этилди

    20.05.2023, 15:15

    Зеленский нима учун араб давлатлари саммитига таклиф қилинган? Саудия ТИВ изоҳ берди

    20.05.2023, 12:17

    Тбилисида Россия ва Грузия ўртасидаги авиақатновлар тиклангани муносабати билан норозилик намойиши бўлиб ўтди (видео)

    20.05.2023, 11:26

    Россия Барак Обамага мамлакатга киришни тақиқлади

    20.05.2023, 09:10

    АҚШ асли ўзбекистонлик эркакка қарши санкция қўллади

    19.05.2023, 23:13

    Пригожин Хитойдан “Вагнер”чилар учун 20 мингта дубулға сотиб олди — FТ

    19.05.2023, 22:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.