Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг айтишича, бугун, 30 май куни эрталаб Москвага дронлардан қилинган ҳужум ҳеч қандай маънога эга эмас ва ҳарбий ҳаракатлар боришига таъсир қилмайди.
Унинг фикрича, бундай ҳужумлар “ердаги” йирик мағлубиятлардан сўнг эътиборни жалб қилиш ва “ахборот нуқталари”ни эгаллашга қаратилган.
“Москвага дронлар ҳужуми тактик, стратегик ва ҳатто психологик маънога эга эмас. Ҳарбий ишларда ўқитилганлар буни тушунишади. Уруш бутунлай бошқа жойда давом этмоқда”, — деб ёзди Рамзан Қодиров Telegram’даги каналида.
Чеченистон раҳбарининг айтишича, Украина раҳбарияти террорчилик усулларидан фойдаланган ҳолда қарор қабул қилади. "Менимча, Россияда ҳарбий ҳолат эълон қилиш жуда зарур, бунинг учун мўлжалланган барча жанговар ресурслардан фойдаланиб, "Украина ҳарбийлари" деган сўзларни ишлатмасдан, бир вақтнинг ўзида бутун террористик ҳужайрани йўқ қилиш керак”, — дейди Қодиров.
Рамзан Қодиров Telegram’даги постини якунлар экан, тез орада махсус ҳарбий операция зонасида “тўлиқ маънода қасос нима эканлиги” аниқ бўлишини айтди.
Изоҳ (0)