Бухоро вилояти Шофиркон туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими буюртмачилигида ўтказилган 591 миллион сўмлик тендер бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, давлат харидида соҳага оид қонунчилик талабларига амал қилинмагани аниқланди. Хусусан, ушбу харидда иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг ҳужжатлари харид комиссиясининг котиби фойдаланган компьютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланган.
Мазкур ҳолатлар бўйича 18 май куни харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ҳамда ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига сўровнома киритилди. Агентликнинг тақдимномасига биноан 23 май куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.
Изоҳ (0)