Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида эркак сигир сабаб ўз танишини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Ҳолат 22 май куни содир бўлган. Юқори Чирчиқ туманининг “Истиқлол” маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони бўлган эркакни бошқа бир маҳаллада яшовчи фуқаро пичоқлаб ўлдирган. Жиноятни содир этган эркак 1990 йилда туғилган бўлиб, марҳум билан қўшни маҳаллада яшаган.
Ҳодисага гувоҳ бўлиб қолган марҳумнинг қизи воқеа сабабларини айтиб берди. Унга кўра, ҳолатга сигир сабаб бўлган.
“Сигиримиз ечилиб кетган эди. Отам олиб келамиз, деб мени чақирди. Кейин отамни пичоқлаган одам келди. Бизга сигирни қаердан ўғирлаб келяпсиз, деди. Бизники эканлигини айтганимизда биз билан тортишиб кетди. У масжидга тегишли сигир деб ўйлаган экан. Уни ҳайдадим, кетинг, дедим. Пичоқ тиққанидан кейин югуриб келиб 102 га телефон қилдим. Қайтсам, дадам ерда қонга беланиб ётган экан. Акамга ҳам пичоқ тиради у киши”, — дейди қиз.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)