• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Пул учун ўқитувчилик қилаётганим йўқ”. Вайнер Ўткир Шодмонов болаларга дирижёрликни ўргатаётгани ва ўз ҳаёти тўғрисида вайнлар олиши ҳақида (видео)

    “Миллион” кулги жамоаси аъзоси Ўткир Шодмонов “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида Даврон Кобулов билан қандай танишгани, ўқитувчилик қилишининг сабаблари ва унга омад келтирган шеваси ҳақида сўзлаб берди.

    — Даврон Кабуловни дискларда кўриб юрган бола эдим. “Гараж” лойиҳасига келганда у инсоннинг олдига бориб қўл узатишга ҳам иккиланганман. Балки бу гапим кимларгадир эриш туюлар, аммо ҳақиқатан ҳам тўрт йил аввал ҳаётим бунчалик ўзгариб кетишини ва катта саҳналарга чиқишимни тасаввур ҳам қилмагандим. “Гараж” кўрсатувининг илк сёмкасидан сўнг Самарқандга бориб, ҳаммага санъаткорлар билан учрашганим ҳақида айтиб берганимда ишонишмаганди, — дейди Ўткир Шодмонов.

    Бир муддат Ҳамид Олимжон номидаги мусиқали театрда хор жамоасида ишлаган Ўткир Шодмонов айни кунларда мусиқа мактабида ўқувчиларга дарс беради. Уни ўқитувчи бўлишга ундаган жиҳатлар ва ўқувчилар билан муносабатини билишга қизиқдик.

    Фото: “Дарё”

    — Ўқиганман, шу боис бу соҳада ҳам ишлашим керак. Аввалига театрнинг хор жамоасида ишладим. Ундан кейин ўзим ўқиган санъат мактабига ишга таклиф этишди. Айни дамда ўқувчиларга дирижёрликдан сабоқ бераман. Саҳнада комик актёр бўлганим билан, ишимга жиддий ёндашаман. Агар ўқувчилар дарс пайти “Миллион” ёки вайнларим ҳақида сўрашса, жаҳлим чиқади. Дарсда комик актёр эмас, ўқитувчи эканлигимни уқтираман. Рости пул учун ўқитувчилик қилаётганим йўқ. Ишимни яхши кўраман. Концерт арафасида ўз ҳисобимдан таътил олиб, Тошкентга келаман. Яна одамларда ўзи Тошкентда юрса ҳам у ердан ойлик олавераркан-да, деган хаёл ўтмасин, — деди Ўткир Шодмонов.

    “Алё, эна” дея машҳурликка эришган Ўткир Шодмонов нима сабабдан шевасидан воз кечмаслиги ҳақида айтиб ўтди. 

    Фото: “Дарё”

    — Кўпчилик танишларим Тошкентга келгандан кейин ўз шевасида гапиришни исташмайди. Мен аввалдан шевамни ўзгартирмайман, деб ўз-ўзимга сўз бергандим. Бу менга қайсидир маънода омад ҳам олиб келди. Аслида, саҳнада ўзимнинг бошдан кечирганларимни ижро этаман. Тошкент вокзалидаги саргузаштлар ҳам 4-5 йил аввал ҳаётимда содир бўлган. Онам раҳматли ҳам образимда тасвирланганидек содда ва самимий инсон эди. “Миллион”нинг концертида “Алё эна” деб чиққан саҳна кўринишим кўпчиликка маъқул бўлган. Аммо очиғи, бу чиқиш ўзимга умуман ёқмаган.

    Концертдан анча ўтиб, видео олсак-чи, деб ўйлаб қолганман. Қадрдон укаларим билан вокзалга бориб, қишлоқдан келган йигитнинг энасига қўнғироқ қилиши билан боғлиқ ҳазилни суратга олганмиз. Бир ҳафта уни ижтимоий тармоққа жойлашга иккиланганман. “Одамларга ёқмаса-чи”, деган қўрқув бор эди. Кейин нима бўлса бўлди, агар кам кўрилса ўчириб ташлайман деб Instagram саҳифамга жойлаганман. Обуначиларим ҳозиргидек кўп эмасди, у видео икки кунда 30 минг марта томоша қилинган. Ўша пайтда “Миллион”нинг концерт тайёргарлигига боришим керак эди. Ундан чиқиб видеони ўчираман дедим. Орадан 3-4 соат вақт ўтиб, видео 300 минг маротаба томоша қилинибди. Ана шундан кейин ўзимда куч топиб, ҳазил видеолар суратга олишни бошладим, — дейди Ўткир Шодмонов.

    27.05.2023, 18:30   Изоҳ (0)   18795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қишлоқдаги учта томсиз уйдан биттаси бизники эди”. Жайдари вайнлари билан танилган Ўткир Шодмонов муҳожир отаси ва “Миллион”га келиши ҳақида (видео)

    25.05.2023, 19:53

    Тоби Магуайр, Брюс Уиллис ва кўп гонорар сўрагани учун ишдан бўшатилган бошқа машҳур актёрлар (фото)

    27.05.2023, 11:40

    Океанга қараган ҳашаматли вилла: америкалик модел Ким Кардашян қандай уйда яшайди? (фото)

    26.05.2023, 17:59

    “Актёр учун энг аҳмоқона иш”: Метт Деймон “Аватар” фильмидаги ролидан воз кечганидан афсусда эканини айтди

    26.05.2023, 14:30

    408 минг долларлик кўзойнак: Машҳурларнинг битта уй нархига тенг бўлган қимматбаҳо аксессуарлари (фото) 

    26.05.2023, 13:40

    100 минг долларлик ёрдамчи: Голливуд юлдузлари энага ёллаётганда нималарга эътибор беришади? 

    25.05.2023, 18:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.