• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Қишлоқдаги учта томсиз уйдан биттаси бизники эди”. Жайдари вайнлари билан танилган Ўткир Шодмонов муҳожир отаси ва “Миллион”га келиши ҳақида (видео)

    Комик актёр, “Миллион” жамоаси аъзоси Ўткир Шодмонов “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида санъатга кириб келиши, отасининг муҳожирликда ишлашга мажбур бўлгани ва оиласи оғир шароитда яшагани ҳақида гапирди.

    — Санъатга қизиқишим мактаб пайтидан бошланган десам муболаға бўлмайди. Тадбирларда ҳазиломуз саҳна кўринишлари билан иштирок этардим. Оиламизда санъаткорлар йўқ, фақатгина катта акам рассомчилик билан шуғулланади. Ота-онамнинг ўқишга имкони бўлмаган, улар тегирмонда ишлаб, ун чиқариб бозорда сотишган. Оилада беш ўғил ва бир қиз фарзандмиз. Уларнинг орасида фақатгина иккита акам ўқимаган, қолганларининг бари олий маълумотли. Отам-онам ўзлари ўқимай қийинчилик кўришгани учун болаларининг таълим олишига алоҳида эътибор беришган. 

    Фото: “Дарё”

    — Мактабни битириб, актёрлик бўйича ўқишимни айтганимда акам қаршилик қилган. Шундан кейин дирижёрлик бўйича таҳсил олганман. Коллежни тамомлаб, Самарқанд давлат университетининг мусиқа факультетига ўқишга кирганман. Акам “Санъаткор эмас, педагог бўласан”, деб кўп айтарди. Ҳақиқатан ҳам ҳозирги кунда ўзим таҳсил олган санъат коллежида дрижёрликдан дарс беряпман. Ойлик даромадим 3 миллион сўм, ишимни ва ўқувчиларимни яхши кўраман, — дейди Ўткир Шодмонов.

    Ўткир Шодмонов қийинчиликда ўтган болалиги ҳақида сўзлаб берди.

    —  Қишлоғимизда учта шиферсиз уй бўлса, уларнинг биттаси бизники эди. Мактабдан қайтаётганда ёмғир ёки қор ёғса, ҳамма болалар хурсанд бўларди. Биз эса “Ёғмаса эди, уйимиз ҳам сувга тўлади”, деб келардик. Чунки ҳақиқатан ҳам уйимизнинг ҳамма ёғидан чакки ўтиб, совиб кетарди. Ота-онам олти болани энамнинг уйига олиб бориб, ўзлари уйда қолишарди. Касал бўлиб қолмасин деб хавотирланишарди-да. Кўп болали бўлгандан кейин барибир рўзғорда камчилик бўлади. Дадам рўзғорни тўлдириш учун бир неча йил Россияда муҳожир бўлиб ишлашга ҳам мажбур бўлган. Тўғриси, қийинчиликлар ҳақида унчалик гапиргим келмайди. Чунки бундай кунлар ҳамманинг бошидан ўтади. Шукрки, улғайганимиздан кейин қийин кунлар ортда қолди, — дейди Ўткир Шодмонов.

    Ўткир Шодмонов қандай қилиб “Миллион” жамоасига қабул қилингани ҳақида гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Университетнинг “Респект” жамоасига қабул қилишган. Жамоа билан “Қувноқлар ва зукколар” мусобақаларида иштирок этардик. Бир куни жамоамиз билан 1-октябрь Устоз ва мураббийлар кунига бағишлаб интермедия саҳналаштирганмиз. Уни Маъруф Носиров кўриб, унда илиқ таассурот қолдирган эканман.

    Университетни тамомлагандан кейин Россия институтларининг бирига  ҳужжат топширганман. Мен топширган факультет дефектология бўлиб, у ерни тамомлаганлар нуқсонли болалар билан ишлайдиган педагог бўлиб чиқарди. Энг қизиғи, имтиҳонда телефондан кўчириб саволларга жавоб берганман, аммо уни устозларга ҳимоя қилиб бериш ҳам керак экан. Аммо мен умуман рус тилини билмас эдим. “Тилни билмай туриб қандай ўқимоқчисан?” деганда йигитлардан таржимонлик қилиб беришини сўраганман. Энг қизиғи, санъаткор эканлигим ва бу соҳани ривожлантириш ниятим борлигини эшитиб, менга юқори балл қўйишган. Ўша йили 12 та ўзбек ҳужжат топширганди, шулардан фақатгина мен шартнома асосида ўқишга қабул қилинганман.

    Пул тўлаб ўқимайман деб турганимда “Респект”даги жўраларимдан бири қўнғироқ қилиб, “Гараж” лойиҳасига таклиф этишаётгани ҳақида айтган. Қишлоққа қайтиб, тўрт кундан кейин Тошкентга сафар қилганман. Уйдагилар ҳам уришишмаган. Даврон Кабулов сёмка пайтида Тошкентда яшашимиз учун барча шароитларни яратиб берган. Моддий қийинчиликлар бўлмагани учун ҳам кўрсатувдан бемалол ижод қилганмиз, — дейди Ўткир Шодмонов.

    Агар комик актёрни янада яқиндан билишни истасангиз, у билан бўлган суҳбатни тўлиқ ҳолда томоша қилинг.

    25.05.2023, 19:53   Изоҳ (0)   44646
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    100 минг долларлик ёрдамчи: Голливуд юлдузлари энага ёллаётганда нималарга эътибор беришади? 

    25.05.2023, 18:55

    “Қийинчиликларнинг роҳатини энди кўряпман”. Ҳамдам Собировнинг отаси ўғлини қийналиб ўқитгани ҳақида гапирди (видео)

    25.05.2023, 17:38

    “Эй, синфдош”, “Хайр, мактабим”. Мактаб хотираларини ёдга солувчи энг яхши 10 та қўшиқ (видео)

    25.05.2023, 15:36

    Америкалик хонанда Тина Тёрнер 83 ёшида вафот этди. Нима сабабдан уни рок-н-ролл қироличаси деб аташади? 

    25.05.2023, 12:40

    Олтин қафас ичидаги ҳаёт: Уэлс маликаси Кейт Миддлтонга тақиқланган 10 та нарса

    25.05.2023, 11:30

    Такаббур ва масъулиятсиз йигитдан Ҳиндистоннинг энг машҳур актёрига айланган Саиф Али Хоннинг қизиқарли ижод йўли

    25.05.2023, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.